Дунёда

Тинчлик истасанг - урушга тайёр бўл: Россия ЕИ билан алоқаларни узишга тайёр - Лавров

ЕИ Россия иқтисодининг нозик соҳаларига санкциялар киритишда давом этса, Москва алоқаларни узишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 12 - фев, Sputnik. Европа Иттифоқи санкциялар киритишда давом этса, Москва Брюссель билан алоқаларни узиши мумкинлигини истисно қилмайди. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Соловьев LIVE" каналида берган интервьюсида айтиб ўтди. 
"Биз тайёрмиз, агар олдин бирн неча маротаба бўлганидек, иқтисодимизнинг турли соҳаларига, жумладан  энг нозик соҳаларига ҳам таъсир қилувчи санкциялар киритилишида давом этаверса, Москва Брюссель билан алоқаларни узиши мумкинлигини истисно қилмайди", - деди Лавров.   
"Албатта, биз дунё ҳаётидан ажралиб қолишни истамаган бўлардик, лекин бунга тайёр бўлиш керак. Тинчлик истасанг - урушга тайёр бўл", - деб қўшимча қилди Россия ташқи ишлар вазири. 
Эслатиб ўтамиз, яқинда Москвага ташриф буюрган ЕИ ташқи ишлар вазири Алексей Навальнийни озодликка чиқаришни талаб қилган эди. Россия ҳукумати рад жавобини берганидан сўнг ЕИ "Шимолий оқим-2"ни блоклаб қўйиш билан пўписа қилган эди.
Ундан бир неча кун олдин эса, Россия Алексей Навальний тарафдорлари митингида иштирок этган 3 нафар Европа дипломатларини (Швеция, Германия и Польша) персона нон-грата деб эълон қилиб мамлакатни тарк этишни талаб қилган эди.
Шунингдек, Навальний суди мажлисига 14 давлат дипломатлари ташриф буюришган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиг махсус вакили Мария Захарова дипломатларнинг ушбу оммавий ташрифини "Россия ички ишларига аралашиш" деб атаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала