Дунёда

Илон Маск Путинга рус тилида мурожаат қилди

© AP Photo/Ringo H.W. ChiuИнженер, предприниматель, изобретатель и инвестор Илон Маск
Инженер, предприниматель, изобретатель и инвестор Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2021
Дунёнинг энг бой одамларидан бири саналган америкалик тадбиркор Россия президентини онлайн учрашув ўтказиш таклифи билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Америкалик тадбиркор, “Tesla” ва “SpaceX” асосчиси Илон Маск Россия президенти Владимир Путинни “Clubhouse” ижтимоий тармоғида онлайн учрашув ўтказишга таклиф қилди. Ўз таклифини твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
​“Сиз билан суҳбатлашиш катта шараф бўлган бўларди”, — деб ёзди Маск рус тилида ва Россия президентининг расмий саҳифасини белгилади.

Маск твити қисқа фурсат ичида бир неча ўнг минглаб “лайк” тўплаган. Кремль ҳозирча бунга муносабат билдирмаган.
“Clubhouse” 2020 йил апрелида ишга туширилган ёпиқ ижтимоий тармоқ саналади. Унга уланиш учун бошқа иштирокчилардан таклиф олиш керак. Мулоқот виртуал хоналарда овоз ёрдамида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала