Жамият

Мирзиёевнинг алоҳида топшириғи билан Хайрулло Бозоров Сўхга борди - фото

© Sputnik / Дильшода РахматоваХоким Ферганской долины посетил анклав Сох, где начато строительство аэродрома
Хоким Ферганской долины посетил анклав Сох, где начато строительство аэродрома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2021
Аэродром қурилаётган ҳудудда Хайрулло Бозоров туман фаоллари, маҳалла раислари билан учрашиб, жорий йил амалга оширилиши керак бўлган ишлар хусусида тўхталди.
ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди - Сўх туманига ташриф буюриб, аэродром қурилиши жараёнини кўздан кечирди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПлан аэродрома
План аэродрома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан туманда Фарғона вилояти ҳокимлиги Сўх тумани "Новобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида салкам 10 гектар ерда аэродром барпо этилиши: вертолёт ва самолёт учиш-қўниш майдончаси қурилиши белгиланган бўлиб, бу ҳақда расман 8 феврал куни эълон қилинган эди.
Айни дамда туман марказига туташ ҳудудда аэродром қурилиши бошлаб юборилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 6,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур ҳудудга келиб, қурилиш ишлари лойиҳаси билан шахсан танишди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Аэродром қурилаётган ҳудудда Бозоров туман фаоллари, маҳалла раислари билан учрашиб, жорий йил амалга оширилиши керак бўлган ишлар хусусида тўхталди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВстреча главы Ферганской долины Хайрулло Бозорова с жителями Сохского района
Встреча главы Ферганской долины Хайрулло Бозорова с жителями Сохского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Вилоят ҳокими, асосий ва ягона мақсад, Сўхда тадбиркорликни ривожлантириб, бу орқали туман иқтисодиётини янада бойитиш, аҳоли бандлигини таъминлашдир, энди ортга йўл йўқ эканлигини алоҳида қайд этди.
"Президентимиз алоҳида топшириқ бердилар, мени номимдан сўхликларга салом айтасан, юрагим тўридаги тилакларимни етказасан дедилар", дея бошлади ўз гапини Сўх халқи билан учрашувда Хайрулло Бозоров. Ҳокимнинг ушбу гаплари тўпланганлар томонидан "раҳмат" ва қарсаклар билан кутиб олди.
"Бу ҳали бошланиши. Ҳали кўрасизлар, яқинда вертолётлар, кичик самолётлар Фарғона, Қўқон томонларга қатнашни бошлайди. Мана, қурилишни бошлаймиз ва худо хоҳласа, олти ойда битказамиз", - дея ваъда берди сўхликларга ҳоким.
Олти ой ичида қуриб битказиладиган аэропорт орқали Ан-2 самолётлари ҳамда МИ-8 вертолётларини жалб этган ҳолда Сўхдан Фарғона ҳамда Қўқон йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилади.
Бозоров, шунингдек, Сўхга тадбиркорликни ривожлантириш, саноатни, ишлаб чиқаришни олиб кириб ривожлантириш учун давлат раҳбари мутасадди раҳбарларга Сўхда алоҳида солиқдан имтиёзга эга зонани ташкил қилиш топшириғини берганини айтиб ўтди. Бунда барча солиқлар 1 фоизга келтирилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала