Жамият

Февраль иссиқ об-ҳаво рекордини ўрнатишда давом этади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Февраль ойи Ўзбекистон аҳолисини аномал илиқ об-ҳаво билан хурсанд этмоқда. Ҳафта давомида об-ҳаво 17-20 даража илиқ, жанубда эса 23-25 даража илиқ атрофида бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Бу йилги февраль ойи Ўзбекистон аҳолисини аномал илиқ об-ҳаво билан хурсанд қилишни давом эттирмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига қараганда, ҳафта давомида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
15 феварь куни ҳарорат иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади. Об-ҳаво 15-20 даража илиқ, жанубда эса 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.
16 февраль куни тоғолди тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. 21 февраль куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда 23-25 даража илиққача исийди.
Дам олиш кунлари ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага юқори бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала