Россия ҳудудларида "ҳаёт сифати" рейтинги ҳисоблаб чиқилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Oбуна бўлиш
Москва - бу Россия эмас: РИА Новости Россиянинг турли ҳудудларда ҳаёт сифати рейтингини ҳисоблаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. РИА Рейтинг агентлиги Россиянинг турли ҳудудларида 70 дан ортиқ кўрсатгичлар бўйича ҳаёт сифати рейтингини ҳисоблаб чиқди. 
Рейтинг натижаларига кўра Москва (82,1 бал), Санкт-Петербург (80,6), Москва вилояти (76)  ва Татаристон Республикаси (66,6) - рейтингнинг энг юқори қисмидан жой олган. Максимал балл - 100.
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2020
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон бўлган давлат деб топилди - рейтинг
Энг охирги ўринларда эса – Тыва Республикаси (17,5 балл), Забайкальский ўлкаси (26,8), Карачаево-Черкесск (27,6) ва Еврей автоном области (28,1) ўрин олган.
Рейтинг ҳисоблашда Росстат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа муассалалар маълумот базалари асосида ҳар бир ҳудуд учун 70 та кўрсатгич бўйича таҳлил қилиб чиқилган. Якуний жадвалда кўрсатгичлар 11та гуруҳларга бирлаштирилган: аҳоли ўртача даромади, бандлик ва ишсизлик даражаси, яшаш шароитлари, яшаш хавфсизлиги, демография, экология ва иқлим шароитлари, соғлиқни сақлаш тизими ва таълим, ижтимоий инфраструктура объектлари, иқтисодий ривожланиш, кичик бизнес ривожланиши, транспорт тизими ривожланиши даражасига баҳо бериб, 1дан 100гача умумий баллларни ҳисоблаб чиқишган.
Рейтинг баллари ва шартлари билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0