Ҳодисалар

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

© CC0 / Unsplash / Adem AYЭкран телефона с иконками приложений
Экран телефона с иконками приложений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Сурхондарё вилоятида эркак бир оилали аёлни интим видео билан қўрқитиб, 500 доллар ишлаб олмоқчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Сурхондарё вилоятида оилали аёлни видео билан шантаж қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 4 февраль куни 40 ёшли Нодира Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 31 ёшли Баҳром У.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Эркак аёлнинг видео тасвирини интернетдаги ижтимоий тармоқларига тарқатиш ва унинг Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига юбориш билан қўрқитган. Видеони ўчириш ташлаш учун 500 доллар талаб қилган.
Разговор по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2020
Ҳодисалар
Қасоскор ошиқ: бухоролик йигит собиқ севгилисидан 1000 доллар талаб қилди
Эркак жабрланувчидан 5,2 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ Баҳром У.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатган.
Дастлабки тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида бир қизни телефон суҳбатлари билан қариндошлари ўртасида шарманда қилиш билан қўрқитиб, товламачиликка қўл урган йигит ушланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала