Россия

Қимматга тушди: Европа Россия туфайли миллиардлар йўқотди

© REUTERS / Hannibal HanschkeАнгела Меркель
Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Европа Иттифоқи 2014 йил ёзида Украинадаги можаро сабаб Россияга қарши иқтисодий санкция киритган. Россия эса муносиб жавоб қайтарди. Санкция урушида ким кўпроқ жабр кўрмоқда?
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Сиёсий қарама-қаршилик йиллари давомида Европа Иттифоқи ўзаро чекловлардан Россияга қарагандан кўпроқ нарса йўқотганига қарамасдан, Брюссель Москвага қарши янги санкциялар ҳозирламоқда. Иқтисодий зарар ўнлаб миллиардлар еврога баҳоланмоқда. Европа қандай зарар кўрди ва ким кўпроқ йўқотди – РИА Новости материалида.

Эҳтимолий йўқотишлар

Санкциялар шунақа – Евроиттифоқининг мақсади эмас, бу Россияга нисбатан самарали восита, холос, деди Брюсселдаги брифингда ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати вакили Питер Стано. Евродипломатия раҳбари Жозеп Боррел Алексей Навальний ҳибсга олингандан сўнг инсон ҳуқуқлари бузилгани учун жазо муқаррарлигини қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи 2014 йил ёзида Украинадаги можаро сабаб Россияга қарши иқтисодий санкция киритган. Кейинчалик уларни кенгайтирди. ЕИ етакчилари 2015 йилда бу чораларни Минск келишувларига боғлашди. Москва Россия ички Украина можаросининг тарафи ва Минск келишувлари субъекти эмаслигини айтиб, тартибга солиш жараёнида фақат воситачи эканини баён қилди. Ва санкцияларга жавоб қайтарди.
Верховный представитель Евросоюза по иностранным делам и политике безопасности Жозеп Боррель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Аналитика
Боррел ташрифи - "жанг билан разведка" холос, асосий ҳужум олдинда
Бир йил ўтиши биланоқ, Европа кўпроқ йўқотаётгани аён бўлди. 2014 йил мартдан 2015 йил мартига қадар Москва 55 миллиард доллар камомад аниқлади, ЕИ эса 110 миллиард доллар. Икки томонлама чекловлардан ойига 700 миллион доллар йўқотаётган Германия, айниқса жиддий зарар кўрди.
Ўшанда Европа парламентида сектор санкциялар Россия учун оғриқли бўлганини таъкидлашди.
Аммо 2018 йилда ЕИ қонунчилик органи тан олдики, санкциялар ўта чекланган самарани беряпти. “Ғарбнинг Москвани яккалашга уринишларига қарамасдан, Россия жаҳон майдонида янада кўзга кўринган ролни ўйнамоқда. Санкцияларга жавоблар мамлакатнинг қишлоқ хўжалигига ёрдам берди”, - дейишди депутатлар.

Дўстона олов

2019 йилда “беш йиллик санкциялар” якунларини Гонконгдаги Линнан универститети иқтисодчиси Маттье Крозе ва Жаҳон иқтисодиёти Кил институти иқтисодчиси Юлиан Хинц таҳлил қилишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ғарб санкциялари зиёнининг ярмидан сал кўпроғи – ойига 2,2 миллиард доллар Россияга тўғри келади. Қолган умуман қиймати 1,8 миллиард бўлган 45 фоизни чеклов ташаббускорлари ўзаро бўлиб олишади. Ушбу маълумотларда “Дўстона олов: Россияга қарши санкцияларнинг савдо-сотиққа ҳамда жавоб санкцияларининг таъсири” тадқиқотида чоп қилинган.
Лавров назвал ситуацию с Навальным инсценировкой со стороны Запада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Дунёда
Тинчлик истасанг - урушга тайёр бўл: Россия ЕИ билан алоқаларни узишга тайёр - Лавров
Крозе ва Хинц ҳисоб-китоби схемасини “Economic Policy” нуфузли илмий журнали тасвирлаб берди. Ўзаро чекловларсиз халқаро савдо-сотиқ қандай ривожланган бўларди баҳоси асос бўлган.
Аниқланишича, бир ойлик зиён – тўрт миллиард доллар. Германия энг кўп бошқалардан йўқотяпти – 38 фоиз, 667 миллион доллар. Француз компаниялари ҳам жиддий зарар кўрди. Крозе ва Хинц тадқиқотида таъкидланишича, бошқа мамлакатларга қайта йўналтирилган экспорт барибир зиён ўрнини қопламаган.
Яқинда Германия Иқтисод ва энергетика вазирлиги қайд этди: Европа бизнеси 2014 йилдан буён Россияга қарши санкциялар туфайли миллиардлар йўқотди, қора рўйхатга тушган Россия фуқаролари ва компанияларининг музлатилган активлари ва маблағлари – бу баъзан бир неча юз евро.
Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Аналитика
Европа Россия билан алоқаларни боши берк кўчага олиб кирди. Аммо ўзи ҳам бундан хурсандмас
2018 йилда Германия қарийб 485 минг, Ирландия 25 минг, Италия 94 минг, Нидерландия 806 еврони музлатилган актив ва маблағлар базасига киритди. Фақат Кипр ажралиб турибди – уч миллион евродан зиёдроқ.
2019 йилда бу кўрсатгич Германияда 337 минг, Ирландияда 77 минг, Италияда 148 минг, Нидерландияда 819 еврони ташкил этди. 2020 йилда Германияда 341 минг евро, Нидерландияда эса 761 евро.
Германия 2014 йилдан буён жами тахминан 1,8 миллион еврони музлатди. Германия ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси эса 2014 йилда 67,7 миллиард евро, 2015 йилда 51,5 миллиард, 2016 йилда 48 миллиард евро эди.
Берлин санкция урушидан Германия кўпроқ жабрланишини бир неча марта айтганди. Ўтган йил ёзида бундестаг депутати Маркус Фронмайер Крозе ва Хинц натижаларига яқин бўлган маълумотларни келтирганди: ойига 618 миллион евро (ЕИнинг барча зиёнларининг 40 фоизи, йилига 7,4 миллиард).
Здание МИД России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Россия
Ғарб санкциялар учун доим баҳона топади – Захарова

Асосий жабрланганлар

Брюссель ва Москва ўртасидаги санкция урушини Вена Халқаро иқтисодий тадқиқотлар институти (Wiener Institut fur Internationale Wirtschaftsvergleiche — WIIW) ҳам атрофлича ўрганиб чиқди.
WIIWнинг яқиндаги баҳоларига кўра, Россияга экспортнинг қисқариши 2014-2018 йилларда Германияга ЯИМнинг 0,2 фоизи, Австрияга 0,5 фоизга тушган. Иқтисодчилар Чехия ва Венгрия (ҳар бири ЯИМнинг 0,6 фоизидан йўқотган) ва Словакияни (ЯИМ 1 фоизи) энг кўп жабр кўрганлар қаторига киритган. Аммо мутлақо кўрсатгичларда энг катта зиённи Германия кўрган – 14 миллиард евро санкцияларнинг фақат илк икки йилида.
Иқтисодиёт секторларига тўхталадиган бўлсак, бу ерда “антиетакчиликда” тўқима саноати, фармацевтика, электр, механика ва транспорт ускуналари.
Тадқиқот муаллифлари озиқ-овқат маҳсулотлари (Европадан гўшт, сут, балиқ, мева-сабзавотларга Россия 2014 йил августидан эмбарго жорий этган) “Европа экспортида муҳим рол ўйнамаганини” (Болтиқ мамлакатлари, Финляндия, Германия, Нидерландия ва Польшадан ташқари) қайд этишган.
Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2020
Аналитика
Европа Россияга қарши кураш учун "ёлғон вазирлигини" ташкил қилмоқда
“Россияда озиқ-овқат инфляцияси кузатилди, холос, бироқ бир вақтнинг ўзида импорт ўрнини босиш қишлоқ хўжалигининг қайта тикланишига кўмаклашди, бу иқтисодиётнинг кўзга кўринган муваффақиятларидан бири бўлди”, - дея тан олган WIIW.
ЕИнинг Россияга экспорт улуши икки бараварга қисқарди. Лекин шу билан бирга Россия нефть ва газига бўлган қарамлик, айниқса энергия ташувчилага бўлган талабнинг ўсиши ва “Шимолий оқим - 2” газ қувурининг тез орада якунланишини инобатга олиб, кучайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала