Россия

Канадада “Спутник V” Россиянинг илмий зафари деб айтилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишШприц и ампула на фоне логотипа "Спутник V".
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Таъкидланишича, аввалига қатор мамлакатлар Россия яратган вакцинани қабул қилмаган ва унда бирор бир камчилик аниқлашни хоҳлашган. Бироқ ҳаммаси беҳуда бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Канадада турли давлатларнинг коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасига бўлган қизиқишини Россиянинг йирик илмий дипломатик ғалабаси деб айтилди. Бу ҳақда “Radio Canada” сайтида хабар қилинди.
Мақолада ёзилишича, аввалига қатор мамлакатлар Россия яратган вакцинани қабул қилмаган ва унда бирор бир камчилик аниқлашни хоҳлашган.
“Россия уни ғалаба қозонганини айтган “Спутник V” вакциналар пойгасида тезда асабга тегувчи бўлди”, - дейилган хабарда.
Мақола муаллифи Тамара Алтересконинг сўзларига кўра, натижада вакцина ҳар томонлама ўзини оқлаган, зеро бутун дунё бўйлаб, жумладан, Европада унга бўлган қизиқиш тобора ўсиб бормоқда.
Сиёсатчи Жудит Твиггнинг таъкидлашича, Россиянинг бошқа соҳаларда муаммолари бор, аммо COVID-19га қарши дунёдаги биринчи вакцинани ишлаб чиқариш “бенуқсон ғалаба” бўлган.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Россия
Путин COVID-19га қарши вакцина яратишда Россиянинг етакчилигини қайд этди
Гамалея номидаги марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир.
Обрўли тиббиёт журнали ҳисобланган “The Lancet” бир неча кун аввал "Спутник V" учинчи босқич тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Препарат юқори самарадорлик, иммуногенлик, хавфсизлик самарадорни намойиш этди.
“Bloomberg” агентлиги мақола чоп қилингандан сўнг кўплаб мамлакатлар “Спутник V” вакцинасини харид истагида навбатга туришгани ва  “Спутник V” вакцинасини Россиянинг СССР давридан буён энг йирик илмий ютуғи экани ҳақида ёзди.
Бугунги кунда “Спутник V" дунёнинг 30 яқин давлатида рўйхатдан ўтказилган ва фойдаланишган рухсат берилган. Ўзбекистонда ҳам уни сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқулланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала