Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Миграция

Медведев ССВ ва Роспотребнадзорни мигрантларни эмлашга эътибор қаратишга чақирди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Фотобанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Россияда мигрантларни ковидга қарши эмлашга эътибор қаратилиши кераклигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат ССВ ва Роспотребнадзор мигрантларни, айниқса хизмат соҳасида ишлаётганларни эмлашга эътибор қаратишлари лозим деб ҳисоблайди.
Водитель в защитной маске за рулем такси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Миграция
Москвада хорижлик таксичилар ва курьерлар бепул коронавирусга қарши эмланиши мумкин
“Улар (мигрантлар – таҳр.) тиббий ёрдамга ҳам муҳтожлар, мен барчасини назарда тутяпман, жумладан, хорижлик ишчиларни, айниқса фуқароларга хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганларни коронавирусга қарши эмлаш”, - деди Медведев Россиянинг миграция сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар ҳам қолган бошқалар сингари вирус тарқатишади.
“... шу боис бу маънода мигрантлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзорнинг диққатига тушиши керак”, - дея таъкидлади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мигрантлар қачон COVID-19’га қарши эмланиши ҳақидаги саволга жавоб берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала