Видео

Орзу карвони ва бебаҳо “Малика”: Риштонда “чўл кемалари” қандай етиштирилмоқда

Sputnik мухбири Фарғона вилоятида туя фермаси фаолияти билан танишди. Риштон туманида фермер чўл ўртасида туя фермасини ташкил қилди.
Айни вақтда фермада 30 бош туя мавжуд, келажакда уларни сонини 150 тага кўпайтириш режалаштирилган. Шифобахш туя сути ва жуни бозорда катта талабга эга.
Бундан ташқари, бундай фермер хўжаликлари Ўзбекистондаги экологик жойларга сайёҳларни жалб қилиш марказига айланиши мумкин.
Фермерда ноёб зотли оқ туяси ҳам бор. Асрор ака унга “Малика” деб лақаб қўйган.
“50 минг доллар таклиф қилишганди, сотмадим, у бебаҳо”, - дейди фермер.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала