Жамият

Ўзбекистонда 6 нафар эгизак туғилгани хақида хабар – бу фэйк

© Sputnik / Леся Полякова / Фотобанкка ўтишНоворожденный мальчик
Новорожденный мальчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ребенок в роддоме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2021
Ўзбекистонда 1 январ куни қанча чақалоқ туғилди
Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.
Вазирлик матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.
“Бу хабар ҳақиқатга зид. Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли", - деди бошқарма бошлиғи.
Янгиликлар лентаси
0