Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Россия ФХХ Қрим ва Татаристонда ИД* молиячиларини қўлга олди - видео

© Sputnik / Стас ЭтвешНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Жиноий гуруҳ аъзолари бир неча йил давомида хайрия мақсадлар ниқоби остида пул тўплаб, ИД* жангариларига юбориб турган.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ва Росфинмониторинг ходимлари Қрим ярим ороли ва Татаристонда Исломий давлат* (Россияда таъқиқланган)га маблағ жўнатиб турган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. 
Хабарда айтилишига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 2019 йиллар орасида интернет орқали "хайрия мақсадларига" дея маблағ жамлаб, уни хорижга жангариларни таъминлаш учун йўналтирган. Ҳуқуқни сақлаш органлари жиноий гуруҳ аъзоларидан алоқа воситалари, компьютер техникаси ва ахборот ташувчи воситаларни олишган. 
Жиноий гуруҳ аъзоларига қарши террорчилик фаолиятига ёрдам бериш айбномаси билан жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. 
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала