Дунёда

Озарбайжонлик аёл эрига "шафқатсиз Аттила" тахтини совға қилди - фото

CC0 / Unsplash / Willian BТрон. Иллюстративное фото
Трон. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Туркиянинг Бурса провинциясида истиқомат қилувчи озарбайжонлик аёл эри учун хунлар ҳукмдори бўлган "Аттила тахти"ни ясашга буюртма берди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Туркиянинг Бурса вилоятида истиқомат қилувчи озарбайжонлик аёл эри учун бута дарахтидан "Аттила тахти"ни ясашга буюртма берди, деб ёзади Haberler.
Қўлда ишланган тахт 3 ой ичида тайёр бўлди. Бундай ноёб буюртманинг бозор нархи 10 минг долларни ташкил қилиши мумкин. Тахтнинг умумий вазни 500 килограмм.
Ғайриоддий буюртмани бажарган дурадгорнинг сўзларига кўра, озарбайжонлик аёл унга махсус илтимос билан мурожаат қилган - тақдим этилган расмга асосан "Аттила тахтини" замонавий технологиялардан фойдаланмасдан ясашни сўраган.
Аттила 434-453 йилларда хунларнинг ҳукмдори бўлган. У ўз ҳукмронлигига турк, герман ва бошқа қабилаларни бирлаштирди: Урал дарёсидан Рейн дарёсигача ва Дунай дарёсидан Болтиқ денгизигача чўзилган империянинг етакчиси эди.  
Aттила - Ғарбий Европанинг аксарият қисмида очкўзлик ва шафқатсизлик тимсоли сифатида эсга олинади. 452 йилда Италиянинг аксарият қисмини вайрон қилган ҳолда қайтиб келган. Aттила ўз қонига ботиб, вафот этган.
Тарихчилар "Европани вайрон қилувчиси" Аттила ухлаётган вақтда исми айтилмаган рафиқаси томонидан пичоқлаб ўлдирган, деган миш-мишлар ҳам тарқалганлигини айтишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала