Видео

"Танаси қани?": буғу акс этган сурат интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда

CC0 / pixabay / Олень. Иллюстративное фото
Олень. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўрмонда дарахт ортида турган буғунинг сурати ижтимоий тармоқларда “вирус” тезлигида тарқалди. Суратда жониворнинг фақат боши кўринган.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўрмонда дарахт ортида турган буғунинг сурати ижтимоий тармоқларда “вирус” тезлигида тарқалди. Суратда жониворнинг фақат боши кўринган.
Фойдаланувчилар “буғунинг танаси қандай қилибкичик дарахт орқасида  кўринмай қолди” дея ҳайрон қолишмоқда.
The Dodo янгиликлар портали ёзишича, ғайриоддий суратнинг муаллифи -Хантингтон (Индиана, АҚШ) шаҳрида истиқомат қилувчи Женни Макмиллан. Аёл ўрмон яқинида яшайди, оқдумли буғулар  егулик излаб тез-тез бу ҳудудга "меҳмонга" келади.
Сурат ижтимоий тармоқларга тушгач, бир неча кун ичида тез тарқалиб кетди.
Одамлар ўз изоҳларида, буғунинг танаси қаерга ғойиб бўлгани юзасидан турли тахминларни билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада янги оптик иллюзия интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортганди. Ўрмонда тасвирга олинган сурат қизғин муҳокамага сабаб бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала