Сиёсат

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Тошкент давлат аграр университети профессори лавозимида ишлаб келаётган Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Алишер Тўраев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Алишер Тўраев 1961 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича биолог-генетик, Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаган.
Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Федерацияси Физика – техника институтида фаолият юритган.
2019 йилнинг июнь ойидан буён Тошкент давлат аграр университети, “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала