Жамият

Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузди

© Foto : ESA/Hubble & NASA, A. Riess et al.; acknowledgment: Mahdi ZamaniСпиральная галактика NGC 5643 с перемычкой (SBc) в созвездии Волка
Спиральная галактика NGC 5643 с перемычкой (SBc) в созвездии Волка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) ва “SI Imaging Services” компанияси вакиллари билан учрашган.
Фото Млечного Пути  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2019
Жамият
Самога парвоз: “Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди
Мулоқотда коронавирус пандемияси давом этаётганига қарамасдан, томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этилди. Жумладан, Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги, Жанубий Корея Аэрокосмик тадқиқотлар институти, шунингдек, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари ўртасида бир неча босқичда музокаралар ўтказилган.
Шавкат Мирзиёев космос агентлигини ташкил этди
Таъкидланишича, яыин кунларда қўшма ишчи гуруҳ мутахассислари ўртасида видеоконференция ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон космосда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг матнини тасдиқлагани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала