Жамият

Ўзбекистонда биринчи навбатда кимлар бепул эмланиши маълум бўлди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўзбекистон 2021 йил охирига қадар аҳолининг касалликка қарши энг ҳимоясиз ҳамда бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа вакиллари - шифокор, ўқитувчи ва ИИВ ходимларини тўлиқ эмлашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланмоқда. Махсус комиссиянинг 15 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишида вакцинация ўтказиш тартиби ва аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда бепул эмланиши масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистонда биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган, - дейилган хабарда.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож, ёши катта ва аҳолини бошқа заиф қатламлари вакилларини вакцина билан эмлаш бепул тарзда яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда Инновация вазирлиги бошчилигида Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси билан ҳамкорликда ZF-2001 рекомбинант вакцинасининг 3-фаза клиник синов босқичи ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар 3-фаза клиник синови доирасида 6697 та кўнгиллилар вакцинанинг 1-дозаси билан эмланган бўлса, яна 1209 таси 2-дозани ҳам қабул қилганлар.
Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Жамият
Ўзбекистон Хитой билан биргаликда вакцина ишлаб чиқишда иштирок этади
Клиник синовнинг дастлабки натижаларига кўра, вакцина қабул қилганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) 5 нафар шахсда кузатилган ёки 0.3%ни ташкил этган холос (солиштириш учун, бу кўрсатгич "Pfizer/Biontech"да 2-3.8%, "Спутник V"да эса 0.3-0.4%ни ташкил этган). 2- ва 3-даражали ножўя таъсирлар эса кузатилмаган.
Ушбу клиник синовнинг муваффақиятли натижалари ортидан Инновация вазирлиги Ўзбекистонда аҳолини эмлашда мазкур вакцинадан фойдаланишни ҳамда бунинг учун Махсус комиссия томонидан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат (EUA) берилишини таклиф қилмоқда.
Агар махсус комиссия томонидан бундай рухсат берилган тақдирда, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда ва етарли қувватларда етказиб берилади. Шунингдек, мамлакатда вакцина ZF-UZ-2001 номи остида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда тижоратлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Махсус комиссия раисига кўра, Хитой компанияси маҳаллий фармацевтика компанияларимиз билан ҳамкорликда ZF-UZ-2001 вакцинацини жорий йилда 300 млн. донагача ишлаб чиқиши ва етказиб бериши мумкин. Бу эса жорий йил охиригача мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш имкониятини яратади.
Шунингдек, Ҳукумат раҳбари Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2.5млн. га яқин Astra-Zeneca вакциналарини бепул етказиб берилиши бўйича ҳам музокаралар якунланаётганини маълум қилди. Музокаралар якунига қараб, ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси жорий йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала