Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди

© Пресс-служба МИД ТуркменистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Ўзбекистон ТИВ раҳбари президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга топширди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вазир мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президентига топширди.
Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашинилди.
Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Сиёсат
Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалро Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан бориши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала