Фото

Мушук болаларни ўта заҳарли илондан қутқарди - фото

CC0 / Unsplash / Photoholgic Змея
Змея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Австралияда Артур лақабли мушук ўз жони эвазига болаларни ўта заҳарли илон ҳужумидан қутқарди - Танахва (Квинсленд) маҳаллий ветеринария клиникаси.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Австралияда Артур лақабли мушук ўз жони эвазига болаларни шарқий жигарранг илондан қутқарди – бу илон қитъадаги энг заҳарли илонлардан бири ҳисобланади.
Бу ҳақда Танахва (Квинсленд) маҳаллий ветеринария клиникасининг Facebook'даги аккаунтида жойлаштирилган хабар орқали маълум бўлди.
Ҳодиса уйнинг ҳовлисида содир бўлди. У ерда болалар ўйнаб юришган, улар олдида мушук ҳам ётган эди. Тўсатдан улар ёнига илон яқинлашади.
"Артур илон устига сакраб, уни ўлдиради. Бу билан мушук болаларни ҳимоя қилди. Афсуски, илон уни чақишга улгурган экан", - деб айтишди клиникада.
Шошилинч равишда ота-оналар болаларни ҳовлидан олиб кетиб, мушук ҳушидан кетганини сезмай қолишди. Тез орада у ўзига келди.
Эртаси куни эрталаб Артур ўрнидан туролмайди. Уни зудлик билан ветеринария клиникасига олиб боришади, аммо муолажалар ёрдам бермади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала