Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Тожикистон сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор сув етиб келиши механизми ишлаб чиқилади

© Sputnik / Амир ИсаевНурекское водохранилище Таджикистана
Нурекское водохранилище Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон мавжуд техник тўсиқларни изчил равишда олиб ташлаш ва икки мамлакат бозорларига ўзбек ва тожик маҳсулотларининг эркин кириб боришини таъминлашни жадаллаштиради.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари,  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саидов ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида томонлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, сув ресурслари соҳасида ва банк-молия секторида ўзаро алоқаларнинг бир қатор долзарб жиҳатларини кўриб чиқиб, кун тартибидаги асосий масалалар бўйича фикр алмашди.
"Халқаро молия институтлари ва донорларнинг молиявий-техник ёрдамини жалб этиш орқали қатор гидротехник иншоот ҳамда объектларни модернизация қилиш ва Тожикистон ҳудудидаги сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор ҳамда ўз вақтида сув етиб келишини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилди", - дейилган хабарда.
Музокаралар якунида икки мамлакатнинг асосий вазирликлари ва идоралари раҳбарларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришилди.
Водохранилище в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2020
Иқтисод
Ўзбекистон уч вилоятидаги майдонларни суғориш учун Тожикистондан қўшимча сув олади
Томонларнинг умумий фикрига кўра, Тожикистоннинг саноат объектларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва  НҚАТ), шунингдек, ташқи ёритишни масофадан бошқариш автоматлаштирилган тизими (ТЁМБАТ) бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболли йўналиш ҳисобланади.
Шунингдек, мавжуд техник тўсиқларни изчил равишда олиб ташлаш ва икки мамлакат бозорларига ўзбек ва тожик маҳсулотларининг эркин кириб боришини таъминлаш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича биргаликда ишларни жадаллаштиришга келишилди.
Шунингдек, томонлар инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва сув-энергетика ҳамкорлиги соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш учун алоҳида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала