Жамият

Винокур уни кулги қироли деб тан олган. Аския устаси Мамасиддиқ Шераев билан интервью

© SputnikЗаслуженный артист Узбекистана Мамасиддик Шераев
Заслуженный артист Узбекистана Мамасиддик Шераев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Таниқли сўз устаси Мамасиддиқ Шераев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда ўзбек миллий қизиқчилигининг бугунги ҳолати, рус юмористи Райкин тақдирида ўзбек аскиячиси қандай роль ўйнагани ва "Миллион" гуруҳи камчиликлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таниқли кулги устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мамасиддиқ Шераев 1946 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган.

- Мамасиддиқ ака, суҳбатимизни пандемия ҳақидаги саволдан бошласак. Аскияни ишқибозлари кўплигини биламиз, карантин чоралари туфайли, мухлисларсиз зерикиб қолмадиларингизми?

- Дарҳақиқат, халқимиз аския томоша қилишга ишқибоз, аския шинавандалари кўп. Концерт қилсак, 30 минглаб одам келарди.  Чойхоналарда чойларни дамлаб, ошларга буюртма бериб, ҳатто каравотларни олдиндан банд қилиб қўйишарди.
© SputnikОстрословисты
Острословисты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Пандемия сабабли бундай йиғинлар тўхтади. Аммо пандемияни бир томони маъқул келди. Икки метр масофада ётганимиз учун хурсанд бўляпман (бу аскиядан сўнг кулги кўтарилади). Худо хоҳласа, бу кунлар ўтиб, кўрмагандай бўлиб кетамиз.
Зерикиш бўлгани йўқ. Пандемия шароитида халқни руҳиятини кўтариш мақсадида сиз билан суҳбатлашиб турган мана шу – Марғилон шаҳар "Мусиқали мақом ва аския" театрида, шунингдек, Қўқондаги театрда шогирдлар билан томошабинсиз концертлар уюштириб турдик.

- Аския санъати фақат ўзбекларда бор, дунёда бошқа ҳеч бир миллатда йўқ, деган фикрга қандай қарайсиз? Нега шунақа? 

- Аския санъати узоқ тарихга эга, аммо алоҳида жанр сифатида ўн бешинчи асрдан бошлаб шаклланган ва бугунги кунгача давом этяпти. Бу санъат тури бошқа давлатда йўқ бўлгани учун ҳам россиялик сўз усталари, устоз санъаткорлар тан олиб гапиришган-да.
П/к, посвященная проекту Кино на сцене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2019
Аналитика
Юрий Стоянов ўзбек юмористлари ва цензура ҳақида
РСФСР халқ артисти, россиялик дўстимиз Владимир Винокур "Ҳозиржавоблик – бу аския санъати. У фақат Ўзбекистонда, Фарғона водийсида бор. Аскиячи – бу кулги қироли, у Мамасиддиқ Шераев" деганлар.
Машҳур рус қизиқчиси Аркадий Райкин ҳам аския устаси – Ўзбекистон халқ артисти Юсуфжон қизиқ Шакаржоновни "устозим" дея тан олган, улуғлаган, ҳурмат қилган. Устоздан аския, миниатюраларни ўрганиб, кейинчалик сатира театрини очган.
Барчага машҳур Юрий Никулин циркда бирга ишлаган устоз Юсуфжон қизиқдан конферансликни ўрганган. Устоздан бундай сабоқларни олган Никулин кам бўлмаган, СССР халқ артисти бўлган.
Бугунги кўп ёшлар қизиқчиниям аскиячи дейди, масҳарабозниям. Аскиячи билан латифачини орасида ер билан осмонча фарқ бор, ахир. Аския – илоҳий санъат, аскиячи тилнинг кенг имкониятларини, сўз ўйини, қочирим, кесатиқ, ўхшатиш, муболаға сингари ҳажв санъати воситаларини пухта эгаллаган бўлиши лозим. Чунки аския тайёргарликсиз қилинади. Мавзусини айтсангиз – бўлди, буёғи кетаверади.

- Аския санъатининг юзага келишига балки ўзбеклар айрим масалаларда очиқ гаплашишдан уялиб, айрим сўзларга икки хил маъно бергани, рамзлар ва ишоралар билан гаплашишга ўргангани сабаб бўлганмикин? 

- Ўзбек тили сермаъно, бой тиллиги учун ҳам ҳар битта гап остида кулги ётади.
Дейлик, эр-хотин уришиб қолса, хотин "мани тўйдирвордингиз" дейди. Ёки маҳалладан келин олдингиз. Уйга келсангиз, келин ҳам, невара ҳам йўқ. "Келин қани?", десангиз,  "Ҳозир онасиникига кириб кетди", дейишади.
© SputnikЗрители на представлении аския
Зрители на представлении аския - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Академик, шоир Ғафур Ғуломнинг "аския – бу эркакларнинг ҳаммоми" деган гапи бор.
Яна кулдиришнинг ичида энг қийин, энг нафиси – бу аския, деган гапни ҳам шу киши айтганлар.

- Бугунги кунда тўрт-беш киши бир бўлиб олиб, ўзларини фалончи гуруҳ деб номлаб, қизиқчи номига даъвогарлик қилиб, концерт бераётганлар сони кўп. Сиз бу ҳолатга қандай қарайсиз?

- Яқинда 580 йиллиги нишонланган ҳазрат Алишер Навоий бобомизда шундай сатрлар бор:
Кулгики ўз ҳаддидин ўлди йироқ,
Йиғламоқ андин кўп эрур яхшироқ...
Афсуски, саҳналарда чиқиш қилаётган ўша "Миллион", "Дизайн" деган гуруҳлар ўзбек миллий қизиқчилиги ўзи нима, аския нима, масхарабозлик нима яхши тушунишмайди. Ота-боболаримиздан қолган бир нақл бор: устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомда йўрғалар.
Миллион гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2017
Маданият
Шамани шама қилган "МИЛЛИОН"
Юқорида айтдим, ўзбек тили бой тил, халқ орасида тагдор аскиялар кўп, деб. Лекин бугун биз нари борса таржима қилинган латифаларга куляпмиз. Сунъий кулдиряпмиз. Натижада бачканалашиб кетди ҳажв санъати ҳам.
"Миллион"ми, бошқасими, биронта раҳбари келиб, "Мана шуни халққа олиб чиқмоқчимиз, устоз, кўриб, камчиликларини айтсангиз", демаган.
Бизни давримизда саҳнага чиқишдан аввал коллегия бўларди, ўнлаб улуғ устозлар “Кимни шеъри бу?”, “Кимни мусиқаси?” дея савол беришарди. Шундан ўтса, телевидениега қўйиларди, радиога чиқарди.
Олий саҳнани ўзига яраша қонун-қоидаси бўлади. Саҳнага цензура билан чиқиб, халққа тарбиявий аҳамиятга эга нарсаларни етказишимиз керак. Залда оталаримиз, онахонларимиз, ёш ўғил-қизларимиз ўтирган экан, қуюшқондан чиқиш ярамайди.
Биз аския қилишдан аввал залда кимлар йиғилганига эътибор берамиз. Оналаримиз, қизларимиз бўлса, дастуримиз шунга мослаб танланади.
© SputnikЗаслуженный артист Узбекистана Мамасиддик Шераев
Заслуженный артист Узбекистана Мамасиддик Шераев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мамасиддиқ Шераев билан интервью жараёни.
Чойхона учун бошқа дастурларимиз бор. Наврўз, Мустақиллик сингари байрамларимиз учун ҳам алоҳида мавзуларда аския кетади.
"Гап экан", деб, деб ҳар хил гапни гапириб, элни назаридан қолишдан ёмони бўлмаса керак. Қудуқни игна билан қазгандай қазасиз, аммо уни бир пасда кўмиб юбориш мумкин.
Суҳбатдан олдин ташкиллаштирилган концертда шогирдларимизни аскиясини эшитдингизми?
Халида Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2018
Жамият
Қизиқчи Ҳалимахон ҳам “Kiki” рақсини ўйнади
"Хавсана, хой хавсана, умид билан ўқишга кирибсану, дарсларга келмаяпсан-а", ё "Хавсана, жон хавсана, синфга сардор бўптуриб, келинглар, кутубхонага кириб, домла берган дарсларни қайтарайлик демаяпсана", деяпти.
Бу гаплар тагида катта маъно бор.
Қизиқчиликдан мақсад фақат кулдириш эмас, балки кулдириб, тарбиялаш.

- Умуман, аския санъатининг келажагини қандай кўрасиз? Уни санъат сифатда тарғиб этиш керакми?

- Албатта! Аския келажак авлодга қолиши керак. Шу мақсадда давлат раҳбари олдимизга катта вазифа қўйганлар. Президентимиз 2019 йил май ойида Фарғона вилоятига келганларидан сўнг 19 та маданият марказлари қошида “Ёш аскиячилар” тўгараги ташкил қилинган эди. Мени уларга раҳбар этиб тайинлашди. Сўнг, ўтган йили февраль ойида “Ўзбек халқининг аския ва қизиқчилик санъати” номли китоб тақдимотини ўтказдик. Ўзбекистон халқ артисти, Фарғона давлат университети профессори Султонали Маннопов билан биргаликда аския дарслик китобини ёздик.
Тошкентда Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2017
Маданият
Фарғонада Наврўз сайллари ўлану-лапарлар аския ва сумалак билан ўтмоқда
Энди ёш аскиячилар тўгараклари филиалларини республика бўйлаб ташкил қилиш режамизда бор. Чунки ёш талантлар кўп ёшларимиз орасида, уларни излаб топишимиз керак.
Ҳозирда Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан бирга тўгаракларни тамомлаган энг иқтидорлиларига Қўқондаги маданият институти филиалига йўлланма бериш амалиётини йўлга қўймоқчимиз.
Ҳозирда 9 нафар шогирдим бор, аммо 34 миллион халқ учун бу ниҳоятда кам. Иқтидорли ёшлар орасида ҳар мингтасидан биттасида талант бўлса, бошимиз осмонга етарди.
Юртбошимиз бизни олдимизга қўйган вазифани охирига етказишимиз керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала