Сиёсат

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Вазир Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мактубини топширди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. 2021 йил 18 феврал куни Душанбе шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинди.
Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Сиёсат
Камилов Қозоғистон президенти билан учрашди - муҳокама қилинган масалалар
Вазир Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мактубини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
Марказий Осиёдаги давлатларо ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товарлар экспортини кенгайтириш, янги транспорт коридорларини йўлга қўйиш ва минтақавий бозорларни ўзлаштириш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.
Учрашувда олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала