Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Камилов Қозоғистон президенти билан учрашди - муҳокама қилинган масалалар

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГорода мира. Нур-Султан
Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. 2021 йил 18 феврал куни Нур-Султон шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинди.
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Сиёсат
Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди
Вазир Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга йўллаган мактубини топширди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, тадбиркорлик субектлар ва ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича шаклланаётган имкониятлар, шунингдек, янги истиқболли бозорларга биргаликда кириш бўйича режалар юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала