Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайди: Сидиқов Транс-афғон темир йўли ҳақида

© Sputnik / Игорь ОнучинЖелезнодорожные пути сортировочной станции
Железнодорожные пути сортировочной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш лойиҳаси яқин муддатлардаги ташқи сиёсатимизни устувор мақсадларидан бири бўлиб қолади, деб айтди ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов.
Пограничный Мост Дружбы Хайратон-Термез - предмет ностальгии по советско-афганской дружбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИ давлатларига Трансафғон темир йўлини биргаликда қуришни таклиф қилди
ТИВ вакилининг сўзларига кўра, биринчи галда, минтақалар ўртасидаги кенг иқтисодий ва савдо-сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ишлари фаол давом эттирилмоқда.
“Ушбу йўналишда асосий вазифаларимиздан бири, бу Ўзбекистоннинг транспорт салоҳияти ва имкониятларини кенгайтиришдир. Ҳозирги кунда Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида дастлабки келишувларга эришилган. Бу лойиҳани амалга ошириш яқин муддатлардаги ташқи сиёсатимизни устувор мақсадларидан бири бўлиб қолади”, - деди вазир ўринбосари.
Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган “Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасининг барча жиҳатларини муҳокама қилиш ва амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 3 давлат транспорт вазирлиги ва мутасадди ташкилотлари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларига Транс-афғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилганди.
2018 йил декабрда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темирйўл компаниялари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли қурилиши бўйича қўшма ишчи гуруҳ ва молиявий консорциум ташкил қилиш ҳақида келишиб олинганди. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, лойиҳа - 5 миллиард доллар. Темир йўли узунлиги 573 километрни ташкил қилади. Янги темир йўлдан йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш мумкин бўлади.
Келажакда темир йўли Жанубий Шарқий Осиё давлатларидан бошланиб, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Европагача бўлган глобал транспорт коридорига айланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0