Қозоғистон герби амалдор саволларга жавоб бераётган вақтда қулаб тушди

Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳокими чиқиши вақтида ноқулай вазият юзага келди. Барчанинг кўз ўнгида минбардаги герб гумбурлаб қулаб тушди.
Ҳодиса Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаевнинг аҳоли билан ҳисобот учрашуви вақтида рўй берган.
Ҳудуд раҳбари герб бўлган минбарда туриб, аҳолининг саволларига жавоб берарди. Бир пайт давлат рамзи секинлик билан пастга туша бошлади, кейин гумбурлаб батамом қулаб тушди.
Ҳокимнинг залда бўлганларга мурожаат қилиб, Қозоғистон гербини ердан кўтариб қўйишни илтимос қилишига тўғри келди.
Шу пайт видеога тушиб қолган бошловчининг бўлган ҳодисага муносабати кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди. У лом-мим демади, аммо унинг кўзларидан у демоқчи бўлганини билиб олиш қийин эмас.
Янгиликлар лентаси
0