Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

© Depositphotos.com / PressmasterРуки на клавиатуре
Руки на клавиатуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Oбуна бўлиш
Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги айрим ОТМларда Сунъий интеллект йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
Қарорга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилди.
Тегишли таркибда Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс ташкил қилиниб, унга жами 200 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди. 
2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформаси яратилади.
Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар (5 та) рўйхати тасдиқланди.
© Адлия вазирлиги“Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати
“Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМ рўйхати (15 та) тасдиқланди.
2021 йилдан сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квота мақсадли ажратилади.
“Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” докторантура ихтисослиги ташкил қилинади.
Янгиликлар лентаси
0