Ҳодисалар

Фарғонада ЙТҲ: бир ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

© Пресс-служба УВД Ферганской областиДТП в Ферганской области
ДТП в Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Матиз” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги терак дарахтига бориб урилган. Натижада унинг бир ёшли қизи ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Фарғона вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида бир ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Ҳодисалар
Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ Фарғона туманидаги Аввал-Водил йўлининг 15 км.да рўй берган. “Матиз” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги терак дарахтига бориб урилган. Натижада машинадаги ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ва қайнисинглиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 
Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0