Дунёда

Лавров "Буюк Турон" ташкил этилиши ғоясига муносабат билдирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Турцию
Визит президента РФ В. Путина в Турцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Озарбайжон сингари давлатлар Буюк Турон ташкил этилиши ғоясини қўллаб қувватлаётган бир вақтда Москва Туркиянинг кучайиб кетишидан хавфсирайдими, деган саволга жавоб берди
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия "Буюк Турон"ни ташкил этиш ниятида, дея ўйламаслигини маълум қилди. У бу ҳақда РБКга берган интервьюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, СССРнинг туркий тилли мамлакатлари Туркиянинг ушбу ғоясини қўллаб-қувватлагани ҳам даргумон.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2019
Сиёсат
Ўзбекистон Туркий Кенгашга нега аъзо бўлди?
Озарбайжон сингари давлатлар Буюк Турон ташкил этилиши ғоясини қўллаб қувватлаётган бир вақтда Москва Туркиянинг кучайиб кетишидан хавфсирайдими, деган саволга жавоб берар экан, Лавров шундай деди: "Туркия бундай ғояни таъқиб қиляпти, деб ўйламайман. СССРнинг бир қисми бўлган ва кейинчалик мустақил бўлган мамлакатлар бу ғояни ҳақиқатла қандайдир кўринишда қўллаб-қувватлашларини тасаввур қилолмайман".
Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар ташқи сиёсатнинг бутун пафоси ва фаолият амалиёти ўз миллий давлатчилигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ўз манфаатлари бор - бу бир тилда гапирадиган ҳаммилатларидир. Унинг таъкидлашича, туркий тилли муносабатлар мавзуси Туркия билан бошқа мамлакатлар, жумладан Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг қатор давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига етарлича чуқур кириб борган.
Унинг фикрича, Туркиянинг собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудидаги туркийзабон давлатлар билан ҳамкорлигининг асосий қисмини маданий, тил ва маърифий анъаналар ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала