Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

Солиқ қўмитаси ҳақ бўлиб чиқди - 1600та корхонада ҚҚС "яширилган"

© ДСҚРабота налогового комитета
Работа налогового комитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
"Нақдлаштириш" билан шуғулланган корхоналар билан хўжалик муносабатида бўлган корхоналарнинг 1610 тасида қонунбузарлик тасдиқланди ва бюджетга 445 млрд. сўм солиқларни қайтариш белгиланди.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Солиқ қўмитаси текширувдан ўтказган корхоналарнинг 92,6 % ҚҚС ноқонуний ҳисобга олингани тасдиқланди
Жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 1 739 та корхонада 479,4 млрд.сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди ва натижада қуйидагилар аниқланди:
  • 1610 та, яъни 92,6 фоиз корхонада (445 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
  • 55 та, яъни 3,2 фоиз (7,6 млрд.сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;
  • 74 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 4,2 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 26,7 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.
Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 108 та корхоналар томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар хам аниқланиб, уларга нисбатан 5,1 млрд.сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди. Айни дамда мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Солиқ Қўмитаси 396 та корхонани "нақдлаштириш" билан шуғулланган 396 та "шубҳали" корхоналар реестрини тузган ва улар билан хўжалик муносабатларида бўлган бир неча минг корхоналар ҚҚС солиқларини қайта ҳисоблаб, қўшимча тўловлар белгилаган эди. 
Шундан сўнг, кўплаб тадбиркорлар Солиқ Қўмитасидан норози бўлиб уларнинг ҚҚСларини қайта текширишни талаб қилишган ва ҳатто бизнес омбудсменга мурожаат қилишган эди. 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала