Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Ўзбекистонда Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Жиноят-процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ушлаб туриш муддати амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган жиноят ишлари қаторига қуйидагилар киритилди:
суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишлар;
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда;
айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.
Айни пайтда вояга етмаганларнинг иши бўйича, судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиганлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган шахслар, жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган ва бошқа шахсларнинг иши бўйича ҳимоячи иштирок этиши шартлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, шахс амалда ушланган ёки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар унинг ҳимоячи билан холи учрашиши таъминланади.
Киритилган тузатишларга кўра, тезкор-қидирув фаолиятини олиб борувчи органлар мансабдор шахсларининг гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш хати ёки кўрсатмалар олиши суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсати асосида ва фақат ҳимоячи иштирокида (ҳимоячининг рад этиш ҳоллари бундан мустасно) олиши мумкин.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ушлаб туриш муддати амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади. Илгари бу муддат ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб ҳисобланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала