Сиёсат

Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтди

© Пресс-служба хокимията Наманганской области Хоким Наманганской области Шавкатжон Абдуразаков.
 Хоким Наманганской области Шавкатжон Абдуразаков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Намангандаги “Бунёдкор” маҳалласида контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошлаб Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилишини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади”, — деди Шавкатжон Абдураззақов.
Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи-ходим ва ҳашарчилар жалб этилган. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланган. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилади.
Президент посетил махаллю Бунёдкор города Намангана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Жамият
Мирзиёев Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига танбеҳ берди
“Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади”, — деди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида кутилмаганда “Бунёдкор” маҳалласига бориб, у ерда ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмаганини танқид қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала