Ҳодисалар

Тиббиёт ходимларига тажовуз қилинди: уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган 32 ва 21 ёшли шифокорларни аёвсиз дўппослашган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкентда икки нафар тиббиёт ходимига марҳумнинг яқинлари тан жароҳати етказди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.
Вазирлик хабарига кўра,19 февраль тунги соат 23:13 да тез тиббий ёрдам Саll-марказига пойтахтнинг Яшнобод туманидаги хонадонларнинг биридан чақириқ тушган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув жойига соат 23:25 да, яъни 12 минутда  етиб бориб, хонадондаги бемор  тезкор тиббий кўрикдан ўтказилган. 23:40 да беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги учун зудлик билан пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига етказилган.
Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2020
Ҳодисалар
Андижонда шифокорга пичоқ билан қилинган тажовуз тафсилотлари маълум бўлди
Муассаса бош шифокори Б. Мамаджоновнинг маълум қилишича, шифохонада 52 ёшли бемор Д. Н.га "Гипертония касаллиги. Гипертоник криз. Ўпка шиши ва агонал ҳолат” ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган.
У пайтда беморнинг ҳолати оғир бўлиб, кўз қорачиғи кенгайган, фотореакция аниқланмаган, нафас активлиги кузатилмаган ҳолатда бўлган, уйқу артериясида ҳам пульсни аниқлаб бўлмаган ва шу тариқа беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилган.
Таъкидланишича, стандартлар бўйича амалга оширилган тезкор муолажаларга  қарамасдан, беморда биологик ўлим қайд этилган.
Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари хизмат вазифасини бажараётган  шифокорларга нисбатан сабабсиз  жисмоний тазйиқ ўтказган.
Бунинг оқибатида шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг  шифокори, 32 ёшли Д. У. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, травматик шок 1,2-даража” ташхиси билан, яна бир тез тиббий ёрдам хизмат  ходими, 21 ёшли А. А. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши. Кўкрак қафаси соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан мазкур шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
© Пресс-служба Минздрава РУзРодственники умершего пациента избили двух врачей в Ташкенте.
Родственники умершего пациента избили двух врачей в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Ярим тунда ўз касбий фаолиятини бажариш пайтида тажовузга  учраган тиббиёт ходимлари учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан нейрохирург шифокорлар таклиф қилинган ва уларга дастлабки қўйилган ташхис  тўлиқ тасдиқланган.
Уларнинг аҳволи оғирлигича қолаётганлиги ва уларга махсус жарроҳлик амалиётига тиббий кўрсатма борлиги сабабли Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.
“Айни ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни қатъий назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала