Бўлажак учрашувларда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. 22.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.Эслатиб ўтамиз, 16-18 февраль кунлари Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан борган эди.
Бўлажак учрашувларда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 16-18 февраль кунлари Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан борган эди.