Ўзбекистон ИИВ тизимида БААнинг илғор технологияларини татбиқ этиш муҳокама қилинди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаГлава МВД РУз Пулат Бобожонов встретился с коллегой из ОАЭ шейхом Саифом бин Заидом Аль Нахайяном.
Глава МВД РУз Пулат Бобожонов встретился с коллегой из ОАЭ шейхом Саифом бин Заидом Аль Нахайяном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва БАА ИИВ раҳбарлари Амирликлар Ички ишлар вазирлиги тизимида кенг қўлланиб келинаётган илғор технологиялар, фуқароларга электрон хизмат кўрсатишнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Саиф бин Зоид Ол Нахаён билан учрашди.
ИИВ матбуот хабарига кўра, учрашувда ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш, жиноятчиликка қарши кураш муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Амирликлар Ички ишлар вазирлиги тизимида кенг қўлланиб келинаётган илғор технологиялар, фуқароларга электрон хизмат кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ва истиқболли лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилди.
Тадбир якуни бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
“Права” олиш учун имтиҳон: ИИВ янги қарор тайёрлади
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Абу-Даби шаҳрида ўз ишини бошлаган нуфузли тадбир – IDEX-2021” халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад мудофаа ва полиция соҳасидаги сунъий интеллект, технология ва жиҳозларга оид сўнгги янгиликларни намойиш этиш ҳамда ушбу йўналишда давлатлар ҳукуматлари ва бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0