Беларусда 10 яшар мактаб ўқувчиси ўғрини тутишда ёрдам берди — видео

Oбуна бўлиш
Беларуслик София Бондаренко атиги 10 ёшда, аммо қизалоқ жасорати ва ботирлиги учун рағбат олишга улгурди.
Кунларнинг бирида мактаб ўқувчиси дўкон олдида ўғри пенсионерни тунаётганини кўриб қолади. Бу ҳолатни кўриб, қочиб қолиш ўрнига, қизалоқ, аксинча, ҳамманинг эътиборини ушбу ҳодисага қаратишга ва барчани ёрдамга чақиришга киришади.
София ҳаттоки ҳодиса жойига етиб келган полициячилар билан суҳбатлашади.
Мактаб ўқувчиси ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига кўрган ва эсида қолган нарсаларнинг ҳаммасини оқизмай-томизмай гапириб беради: қизалоқ ўғрининг белгилари, қайси томондан келиб, қайси томонга қочиб кетганигача айтиб беради.
Шу туфайли ёвуз ниятли кимсани қисқа вақтда қўлга олишга муваффақ бўлинди.
Софиянинг тан олишича, у ростдан қўрққан, аммо ўзини қўлга ола билган.
Тафсилотлар — видеосюжетда.
Янгиликлар лентаси
0