Энди заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотиш мумкин

© REUTERS/Denis Balibouse Крупнейший розовый бриллиант, известный как "Уникальный розовый" (Unique Pink)
Крупнейший розовый бриллиант, известный как Уникальный розовый (Unique Pink) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Oбуна бўлиш
“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига асосан заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Золотые украшения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2020
Салкам ярим кило заргарлик буюмларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Қарорга кўра, 2023 йил 1 мартгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий қилинади.
Шунга кўра:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади;
- бунинг учун “Ўзмиллийбанк” АЖ банк кафолатини шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади;
- марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди.
Золотые украшения в обуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2019
Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
- заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади;
- аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни сотишга рухсат берилади;
- қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;
- нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш талаб этилмайди.
- Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖга кейинчалик микрокредитлар ажратиш учун 30 млн АҚШ доллари эквивалентида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкасида маблағ йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0