Жамият

Иш берувчиларнинг ярмидан кўпи тўрт кунлик иш кунига ўтишга тайёр - сўров

© Depositphotos / WavebreakmediaМолодой человек смотрит в ноутбук за рабочим столом
Молодой человек смотрит в ноутбук за рабочим столом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Сўровда иштирок этган бизнес вакиллари тўрт кунлик иш ҳафтасининг ижобий ва салбий томонларини санаб ўтганлар.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россиялик иш берувчиларнинг ярмидан кўпи узоқ истиқболда тўрт кунлик иш кунига ўтишлари мумкинлигини истисно этмаяпти, дея аниқлик киритмоқда "Работа.ру" сервиси.
Когда пять минут до конца рабочего дня - смешное видео бегущей гориллы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2019
Видео
Иш куни тугашига беш дақиқа қолганда – югуриб кетаётган горилланинг кулгули видеоси
Сервис ўз тадқиқотларини РИА Новостига тақдим этган.
Маълум бўлишича, тадқиқотда Россиянинг барча регионларидан бир мингта рус компаниялари вакиллари иштирок этган. Сўров жорий йилнинг феврал ойида ўтказилган.
Сервис аввало иш берувчиларга улар иш ҳафтаси тўрт кунгача қисқартирилишига қандай қарашлари ҳақида савол берган. Маълум бўлишича, Россия компанияларининг сўровда қатнашган вакилларининг 42 %и ушбу ғояни салбий баҳолаганлар, 20 фоизи нейтрал муносабатда бўлган, 38 фоизи эса қўллаб-қувватлаган.
Кейинги саволда респондентларнинг олти фоизи яқин келажакда шундай тартибдаги иш ҳафтасига ўтишни режалаштираётганини маълум қилишган, 53 фоизи эса узоқ истиқболда иш кунларининг қисқартирилишига тайёрлигини қайд этганлар.
Шу билан бирга, респондентларнинг 41 фоизи буни ҳатто узоқ истиқболда умуман режалаштирмаётганликларини маълум қилганлар.
Парижда ўтказилган норозилик намойишлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2016
Дунёда
Минглаб французлар иш куни узайтирилишига қарши намойишга чиқишди
Сўровда иштирок этган бизнес вакиллари тўрт кунлик иш ҳафтасининг ижобий ва салбий томонларини санаб ўтганлар.
Хусусан, респондентларнинг ярми ишчилар оила даврасида кўпроқ вақт ўтказа олишлари мумкинлигини қайд этишган бўлса, иш берувчиларнинг учдан бир қисми иш ҳафтасининг қисқартирилиши жамоани чарчоқдан ва ишдан кўнгил совишидан ҳимоялайди, дея фикр билдирган.
Яна 24 фоизи ишчилар иш вақтидан самарали фойдаланишни бошлашини қайд этган бўлса, 15 фоизи - ишчилар ўз малакасини оширишлари учун кўпроқ вақт бўлишини таъкидлаган.
Крупные российские компании проводят оргнабор работников в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2021
Миграция
Россияга иш излаб: Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда
Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 34 фоизи қисқартирилган иш ҳафтасидан бирон бир афзаллик кўрмаётганини маълум қилган.
Шу билан бирга, Россия иш берувчиларининг 56 фоизи иш ҳафтасининг қисқартирилиши ойлик маошлар камайтирилиши билан боғлиқ бўлишига ишонч билдирган. Иш берувчиларнинг қирқ фоизи компания меҳнат унумдорлиги пасайишидан ҳавотирланмоқда, учдан бир қисми - меҳнат интизоми пасайиб кетишидан. Ўн тўққиз фоизи юзага келиши мумкин бюрократик мураккабликларни қайд этиб ўтган. Яна етти фоиз респондентлар ходимлар ҳафтасига тўрт кун ишлаб кўпроқ толиқиши мумкин, дея ҳисобламоқда. Бизнес вакилларининг ўн бир фоизи тўрт кунлик меҳнат ҳафтасида ҳеч қандай нуқсон кўрмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала