Дунёда

Хрушчев Кеннедини ўлдиришга буйруқ берган - АҚШ разведкаси собиқ раҳбари

© AP PhotoЛи Харви Освальд в полицейском участке в Далласе после допросов
Ли Харви Освальд в полицейском участке в Далласе после допросов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
АҚШ разведкаси собиқ раҳбари Кеннедининг ўлдирилишида СССР Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Никита Хрушчевни айблади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жеймс Вулси АҚШ 35-президенти Жон Кеннедининг қотиллигида СССР Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Никита Хрушчевни айблади.
Вернуться в тот Ташкент: фрагменты советских киножурналов - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Видео
СССР: Тошкент ўтган асрнинг 70-80 йилларида қандай бўлган – видео
Бу ҳақда New York Post газетаси Волси ва Коммунистик Руминия ташқи разведка генерал-лейтенанти Ион Пачепанинг "Аждаҳо операцияси: Кремлнинг Америкага қарши махфий уруши" қўшма китобига асосланиб ёзмоқда. РИА Новости хабарига асосан.
Муаллифларнинг фикрига кўра, Кеннедини ўлдирган Ли Харви Освальд КГБ ходими бўлган. СССР уни 1957 йилда Японияда АҚШ денгиз флотида хизмат қилаётганда “вербовка” қилган. Бир қатор махфий топшириқларни бажаргандан сўнг, Хрушчев унга АҚШ президентини ўлдиришга "шахсан буйруқ берган".
"Гарчи Освальд Совет Иттифоқида қолишни истаган бўлса-да, Кеннедини ўлдириш учун АҚШга қайтишга кўндирилди, Хрушчев АҚШ етакчисига нафрат билан қараган. Освальд ... СССРдан келган аёлга уйланди ва 1962 йил июн ойида АҚШга қайтариб юборилди,"- дейилади китобда.
Бироқ, кейинчалик Совет ҳукумати Кеннедини ўлдириш "фикридан қайтди" ва Освальдга бу ҳақда топшириқ берилди. Аммо у буйруққа бўйсунмади, дейди муаллифлар.
Шу билан бирга, китобда ушбу даъволарнинг барча далиллари Уоррен комиссиясининг 26 жилдлик ҳисоботида кўрсатилганлиги аниқланган, аммо у шу қадар "шифрланган" бўлиб, у ерда нима ёзилганлигини ҳали ҳеч ким тушунмаган.
АҚШнинг энг машҳур президентларидан бири Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда ўлдирилган. Давлат раҳбарининг кортежи Даллас кўчалари бўйлаб ҳаракатланганда бир неча бор ўққа тутилган. Полиция Ли Ҳарви Освальдни қотилликда гумон қилиб ҳибсга олди. Бир неча кундан кейин у полиция бўлимида Даллас шаҳрида яшовчи Жек Руби томонидан отиб ўлдирилган. Руби 1967 йилда ўпка саратонидан вафот этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала