Наманган шаҳри ҳокими ва прокурори ўзгарди: аввалгилари президентдан танбеҳ эшитганди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Oбуна бўлиш
Ғофир Жамалов Наманган шаҳри ҳокими, Хуршид Одилов шаҳар прокурори этиб тайинланди. Президент шаҳарнинг аввалги раҳбарларига йўл қўйилган камчиликлар учун қаттиқ танбеҳ берганди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik.  Ғофир Жамалов Наманган шаҳри ҳокими тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унинг номзоди Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маъқулланган.
Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
1997—2009 йиллар давомида Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.
2009—2020 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Уй-жой, коммунал хизмат вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Президент кескин танқид қилган Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
Ғофир Жамалов 2020 йилдан то шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Сессияда депутатларга шаҳарнинг янги прокурори Хуршид Одилов ҳам таништирилди.
Хуршид Одилов 1981 йили Андижон вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2004–2018 йилларда Пахтаобод ва Асака туманлари прокуратураси, Андижон вилоят прокуратурасида фаолият юритган, Улуғнор тумани прокурори бўлган.
У 2018 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилоятининг Чуст тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида кутилмаганда “Бунёдкор” маҳалласига бориб, у ерда ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмаганини танқид қилган эди. Президент Наманган шаҳри ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига танбеҳ берган эди.
Янгиликлар лентаси
0