Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

"Обналчи" - тадбиркорнинг биринчи душмани - Шерзод Қудбиев

© Пресс-служба Минзанятости УзбекистанаМинистр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев
Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Солиқ қўмитаси нақдлаштириш билан шуғулланган 525 та шубҳали корхона аниқлаган. Ушбу корхоналар билан ишлаган контрагентлар орасида 200дан ортиқ давлат корхоналари ҳам бўлган.  
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. "Обналчи" - тадбиркорнинг биринчи душмани, солиқчи эса - энг яқин ёрдамчиси, деди Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 23 феврал куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган юзма-юз учрашувда. Кун.уз хабарига асосан. 
Қудбиев айтишига қараганда, ДСҚ томонидан номлари эълон қилинган "обналчи" фирмалар давлат ва жамиятга улкан зарар келтирмоқда. Уларнинг фаолияти туфайли ҳалол ишлаётган тадбиркорлар кун кўра олмаяпти, давлатга эса 300 миллиард сўмлик солиқлар етиб бормаяпти. Шу сабабли Солиқ қўмитаси ана шундай фирмаларга қарши "уруш" очган. 
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Иқтисод
ДСҚ: Арз-додга ўрин йўқ - аксарият “нақдлаштириш” билан шуғулланган
Тадбиркорлар эса, бундан буён ким билан шартнома имзолаётганини, ушбу корхоналар нақдлаштириш билан шуғулланмаслигига амин бўлиб, кейин шартнома имзолаши керак, кейин уларнинг ҳисоб рақамига пул ўтказишлари керак. 
Тадбиркорларнинг улкан суммалардаги инкассация жарималарини "амнистия" қилиш борасидаги саволларга ДСҚ раиси - рад жавобини берди. Қудбиев айтишига қараганда ушбу масала фақат қонун доирасида ҳал қилиниши керак. Ҳозирча ДСҚ тадбиркорларнинг ёзма сўровномасига биноан фақат 6 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини кўриб чиқиши мумкин. 
Шунингдек, "обналчи" корхоналар билан ишлаган тадбиркорлар ўз ихтиёри билан 1 апрелга қадар ҳисоботларини тўғрилаб топширса - қонунчиликда белгиланган 20% жаримага тортилмаслиги ва жиноий иш очилмаслиги маълум қилинди. 
Солиқ қўмитаси 24 феврал куни эълон қилган маълумотга кўра, 396та "шубҳали" корхоналар қаторига яна 129та корхона қўшилган ва уларнинг сони 525 тага етган.
Ҳозиргача "шубҳали" корхоналар билан операциялар амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. Ноқонуний операцияларнинг аксарияти қурилиш соҳасида – 35%, савдо соҳасида – 25%, ишлаб чиқариш соҳасида – 18%, хизмат кўрсатиш соҳасида – 14% ва бошқа йўналишларда – 8%.
Энг ажабланарлиси - ушбу корхоналар билан ишлаган контрагентлар орасида 120та давлат корхоналари ва 86та бошқарувида давлат улуши бўлган корхоналар ҳам бўлган.  
 
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала