Жамият

Қишлоқ хўжалиги техникаси учун субсидия - ҳукумат қарори

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишВесенние полевые работы на полях
Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигини механизациялашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Жамият
Таълим кредити кимларга берилади?
Ҳужжатга “Шолини замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом” илова қилинган.
Субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.
Талабгор олди-сотди тўғрисида шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ техниканинг қийматини тўлаб беради.
“Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизи миқдоридаги субсидия пул маблағларини талабгорнинг аризада кўрсатилган асосий банк ҳисобрақамига ўтказиш орқали ажратилади”, - дейилган ҳужжатда.
Қарор лойиҳасида айтилишича, низом 2021 йил 31 декабргача амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала