Дунёда

Байден Трампнинг АҚШга чет элликлар киришини таъқиқловчи қарорини бекор қилди

© REUTERS / Joshua RobertsПрезидент США Джо Байден в Вашингтоне
Президент США Джо Байден в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Трамп 2020 йилнинг апрелида АҚШга "АҚШ меҳнат бозори учун хатар туғдирувчи иммигрантлар"нинг киришига тўсиқ бўлган қарорни имзолаб, сўнгра унинг амал қилиш муддатини узайтирган эди.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент Дональд Трампнинг АҚШга қатор тоифадаги чет элликларга киришни таъқиқловчи қарорини бекор қилди, деб хабар бермоқда Оқ уй.
Джо Байден вступил в должность президента США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Сиёсат
Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди
Трамп 2020 йилнинг апрелида АҚШда коронавирус пандемияси вақтида "Қўшма Штатлар меҳнат бозори учун хатар туғдирувчи иммигрантлар"нинг киришига тўсиқ бўлган қарорни имзолаб, сўнгра унинг амал қилиш муддатини узайтирган эди.
"(Прокламация) АҚШ манфаатларини илгари сурмайди. Аксинча, у АҚШга ҳалал беради, масалан АҚШ фуқаролари оилалари аъзоларига ва қонуний доимий яшовчи мақомига эга фуқароларга ўз оилалари билан бирлашишга ҳалал беради", - деган Байден.
"У шунингдек, бутун дунёдан иқтидорлардан фойдаланадиган АҚШ иқтисодиёти соҳаларига ҳалал беради", - деб қўшимча қилган Байден.
Ва ниҳоят, унинг сўзларига кўра, Трамп қўллаган чоралар туфайли анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган лотерея(грин-карта)да АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритган шахслар ушбу мамалкатга кира олмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала