Россия

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

© AP Photo / Virginia MayoFlagi USA i UE w Brukseli
Flagi USA i UE w Brukseli  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.
Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании коллегии ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Россия
Путин Россияга қарши ҳозирланаётган иғволардан огоҳлантирди
“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.
Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.
Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.
Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Колумнистлар
Россия ва Европа Иттифоқи: ажрашиш муқаррарми?
Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?
Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.
Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.
Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.
Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?
Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Россия
Қимматга тушди: Европа Россия туфайли миллиардлар йўқотди
“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.
Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.
Здание Центрального банка России на Неглинной улице в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Колумнистлар
Диверсификация: Россия АҚШ қимматли қоғозларига 1 миллиард киритди
Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.
Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?
Верховный представитель Евросоюза по иностранным делам и политике безопасности Жозеп Боррель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Аналитика
Боррел ташрифи - "жанг билан разведка" холос, асосий ҳужум олдинда
Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.
Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала