“Ўзбекистон темир йўллари” “Шоввозсой” дам олиш маскани юзасидан расмий муносабат билдирди

© Узбекистон темир йуллариКто может попасть в зону отдыха "Шоввозсой" - ответ "Узбекистон темир йуллари"
Кто может попасть в зону отдыха Шоввозсой - ответ Узбекистон темир йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Oбуна бўлиш
Компания ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги хабарлар асоссиз ва нохолис эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” дам олиш маскани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда дам олиш маскани Ўзбекистон раҳбарияти учун қурилгани ҳақида хабардар пайдо бўлган эди.
Компания бу асоссиз ва нохолис хабарлар эканини маълум қилди.
Хабарда билдиришича, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” ўрмон хўжалиги ерлари “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган.
Бу ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.
Компания маълумотларига қараганда, ўтган ўн йил давомида дам олиш маскани қурилишига сарфланган инвестициялар ҳажми 495 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бир қаторда, миллий боғ ҳудудида табиат ва ҳайвонот оламини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур инфратузилмалар яратилди, объектгача электр тармоқлари тортилди, автомобиль йўли ва кичик сув омбори барпо этилди.
© Узбекистон темир йуллариКто может попасть в зону отдыха "Шоввозсой" - ответ "Узбекистон темир йуллари"
Кто может попасть в зону отдыха Шоввозсой - ответ Узбекистон темир йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Айни пайтда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Назарбек”, “Чимён”, “Хожикент”, “Омонхона” каби дам олиш масканлари, шунингдек, “Шоввозсой” мажмуаси ҳам компанияда фаолият юритаётган қарийб 90 минг темирйўлчилар ва аҳолига сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқда.
“Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республикамиз аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда”, - дейилган расмий хабарда.
Компания телеграм каналида дам олиш масканида ҳордиқ чиқараётган инсонлар тасвирланган видеоролик эълон қилинган.
"Шоввозсой" дам олиш учун ажойиб жой. Дам олиш зонаси Угам-Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг қўриқланадиган ҳудудида жойлашган. Бу ерда табиат қўйнида оила, ҳамкасб ва дўстлар билан унутилмасда ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилган", — дейилади ролик изоҳида.
Янгиликлар лентаси
0