Путин ва Жапаровнинг биринчи учрашуви қандай ўтди – видео  

Oбуна бўлиш
Қирғизистон янги президенти Садир Жапаровнинг биринчи хорижий ташрифи - Россияга 24 феврал куни бўлиб ўтди. Жапаров Владимир Путин билан Кремль саройида учрашди.
Учрашув давомида Россия президенти Қирғизистон президентини лавозимга расман киришиши билан табриклади ва Россия ва Қирғизистон муносабатларининг юқори даражада эканидан мамнунлигини қайд этди.
Шунингдек, Путин Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ундан ташқари Россия президенти коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Ўз навбатида Жапаров Путинга Кремл саройидаги қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия президентини Қирғизистонга таклиф қилди. 
Эслатиб ўтамиз, бу Қирзиғистон янги президентининг биринчи хорижий ташрифи эди. 
Россия ва Қирғизистон президентлари учрашуви ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0