Жамият

Тошкентда йўл-транспорт тизимини яхшилаш учун қандай ишлар режалаштирилган

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в городе
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Пойтахтда йўл-транспорт тизимини яхшилаш уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда шаҳардаги 3 та кўчаларда янги ўтиш жойлари очилади ва йўл кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар уч босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Биринчи босқич. 3 та кўчаларда тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:
  • Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;
  • Тошкент халқа автомобил йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;
  • Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш;
Иккинчи босқич. 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган:
  • Чоштепа - Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);
  • Тошкент халқа автомобил йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;
  • Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил худуд хисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.
Учинчи босқич. 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Булар:
- Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;
- Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.
- Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;
- Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш хисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала