Швейцарияда камида 16 киши COVID-19га қарши эмлаш ишларидан сўнг вафот этди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишВакцинация
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Регулятор вакцинациядан сўнг юзага келган нохуш реакциялар ҳақидаги 364та хабарни ўрганиб чиққан, улардан 199таси Pfizer препарати, 154таси эса — Moderna томонидан тақдим этилган вакцина билан боғлиқ бўлган.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Камида 16 инсон Швейцарияда коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Швейцариянинг дорилар бозори бўйича назорат органи Swissmedic.
Вакцина Pfizer-BioNTech - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Дунёда
Le Monde: ЕИ Pfizer вакцинасини босим остида маъқуллади, бунинг далили бор
Регулятор вакцинациядан сўнг юзага келган нохуш реакциялар ҳақидаги 364та хабарни ўрганиб чиққан, улардан 199таси Pfizer препарати, 154таси эса — Moderna томонидан тақдим этилган вакцина билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 95 та жиддий реакциялар аниқланган, шу жумладан, тўртта ҳолатда анафилактик шок юзага келган ва 16 киши вафот этган.
"Ўн олтита жиддий ҳолатда одамлар вакцинациядан сўнг турли интервалда вафот этишган. Уларнинг ўртача ёши 86 ёшни ташкил қилган, уларнинг аксарияти жиддий касалликларга эга бўлган", — дейилади баёнотда.
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан воз кечади >>>
Swissmedic маълумотларига кўра, ушбу ҳолатлар таҳлили ўлим сабаби вакцинация бўлганини исботловчи далилларни аниқламаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала