Тожикистон ўзбекистонликлар учун чегарани қачондан очади - вазир изоҳи

© sputnik Амир ИсаевКПП "Патар" на границе Таджикистана и Узбекистана
КПП Патар на границе Таджикистана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Сал аввал тожик ОАВларида республикалар ўртасида эркин ҳаракатланиш Наврўз байрамига келиб тикланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси қачондан республикалар ўртасида эркин ҳаракатланишлари мумкинлиги борасида изоҳ берди.
Первый пилотный автобусный рейс между Узбекистаном и Казахстаном по междугороднему маршруту Ташкент-Чимкент запущен в пятницу утром с автовокзала в столице Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Жамият
Ўзбекистон-Қозоғистон: автобус қатновларини тезроқ тиклаш масаласи муҳокама қилинди
Сал аввал тожик ОАВларида Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Фарҳод Орзиев музокаралар давомида жумладан, чегаралар очилиши масаласини ҳам муҳокама қилишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Хусусан, республикалар ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари Наврўзга келиб очилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Тожикистон Транспорт вазирлиги раҳбари Sputnik Тожикистон мухбири билан суҳбатда иккала давлат ўртасидаги муносабатлар "яқин ва дўстона" эканлигини қайд этиб, транспорт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини, жорий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилаётганини қўшимча қилди.
"<...> лекин иккала давлат ўртасида чегара ўтказиш пунктлари очилиши борасида ҳозирча музокаралар олиб борилмаяпти", - деди вазир.
Работа авиадиспетчеров в аэропорту Домодедово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон мунтазам авиа-қатновларни қайта тикламоқда
Ўзбекистон билан чегара "пандемия якунига етгач", яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг очилади, деб қўшимча қилди Азим Иброҳим.
Ўзбекистонда ўтган йил 15 август санасидан бошлаб COVID-19 тарқалишига қарши жорий этилган карантин чоралари секин-аста, босқичма-босқич юмшатила бошланган эди. Маҳаллий автотранспорт ҳаракатланиши, маҳаллий авиа- ва темир-йўл қатновига қўйилган таъқиқлар бекор қилинди.
Жорий йил 28 январдан ёпиқ залларда концерт-томошаларини ўтказишга, 20 февралдан халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказилишига рухсат берилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала