Дунёда

Чехия президенти Путиндан “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтиш Президент Чешской Республики Милош Земан
 Президент Чешской Республики Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Милош Земан Россия президенти Владимир Путинга хат йўллади ва мамлакатга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Чехия президенти Милош Земан Россия президенти Владимир Путинга хат йўллаб, ундан мамлакатга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради. Бу ҳақда Чехия етакчиси “CNN Prima” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Россия душманлари "Спутник V" етакчилигидан қўрқишади – РТТИФ
Чехия раҳбарининг сўзларига кўра, у илтимосни бош вазир Андрей Бабиш билан мувофиқлаштирган. Земан Россия Чехияга вакцинани етказиб беришга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, президент “Спутник V”дан Чехияда фойдаланишни маъқуллаш учун миллий регулятор, Дори-дармон назорати давлат институтининг (SUKL) қарори кифоя бўлишини таъкидлади. Шу тариқа, мамлакат раҳбари ЕИ регулятори, Европа дори воситалари агентлигидан (ЕМА) вакцинани маъқуллашни сўрамаса ҳам бўлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Чехияда коронавирус билан касалланганлар сони 1,2 миллиондан ошиб кетган. 20 мингдан зиёд бемор вирус қурбонига айланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала