Ҳодисалар

“Шовотландия” кафесига ўт қўйганганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

© Пресс-служба МВД РУзПожар в кафе “Шовотландия”
Пожар в кафе “Шовотландия” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Аниқланишича, беш кишининг ўлимига сабаб бўлган кафедаги ёнғин сабабчиси муқаддам судланган самарқандлик.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тезкор қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс 2021 йилнинг 27 февраль куни соат 03:30 ларда “Матиз”да манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепган. Сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатган. Ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.
Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Ҳодисалар
МИБга норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди
Ушбу жиноятни муқаддам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда босқинчилик), 168-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик), 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. содир этилгани аниқланган ва у ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б, в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Шовотландия” кафесида чиққан ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала